Американинг спорт пойабзали ва кийимлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси Air Force 1 Ultra F.C. спорт пойабзалини ишлаб чиқиб, уни португалиялик футболчи Криштиану Роналдуга бағишлади, деб хабар қилган Highsnobiety.

Кроссовкаларнинг юқори қисми кобальт-кўк рангга бўялган бўлиб, пастки қисми оқ тусда. Пойабзал июнь ойи бошида савдога чиқарилади ҳамда уларни интернет ва савдо дўконларида харид қилиш мумкин бўлади. Ҳозирча унинг нархига оид маълумотлар мавжуд эмас.