АҚШ президенти Барак Обама ўз ваколатининг охирги йилида яна бир марта ўз президентлиги даврида қилган энг катта хатосига тўхталиб ўтди. У ташқи сиёсат бобида Ливиядаги сиёсий низоларга аралашганини ўзининг энг катта хатоси бўлгани сифатида айтиб ўтди. У бу ҳақда Элкхарт шаҳрида (Индиана штати) қилган чиқишида шу мавзуга тўхталиб, айни дамда унинг айби туфайли Ливияда "хаос ҳукмрон" эканини тан олган.

"Мен олдин ҳам Ливиядаги операциянинг яхши режалаштирилмаганини ўзимнинг асосий хатоим деб ҳисоблашимни айтгандим", дейди у PBS телекомпанияси томонидан ташкиллаштирилган конференцияда америкаликларнинг саволларига жавоб қайтара туриб. У НАТО мамлакатлари Муаммар Каддафи тузумига қарши кураш бошлаган исёнчиларни қўллаб-қувватлаганини эслаб, бу вазиятда у Ғарб қўшинларининг Ливияга бостириб кирганидан сўнг содир бўлган ҳодисаларни режалаштира олиш имконига эга бўлмаганини, янги ҳукумат тузилишини ҳамда мамлакатда хавфсизликни таъминлай олмаганини таъкидлади.

У "ортга қайтишнинг имкони бўлса, бутунлай бошқача сиёсат юритган бўлишини" айтган.

У катта сиёсат саҳнасида хатолар юз беришини баъзида ишончли маълумотлар етишмаслиги билан изоҳлаган.

Ливияда 2011 йилнинг февралида Муаммар Каддафи тузуми ағдарилиши ва унинг ўзи ўлдирилиши ортидан фуқаролар уруши келиб чиққан. Натижада мамлакат икки лагерга ажралган. 

Триполи ва унинг атрофида жаҳон ҳамжамияти томонидан олинмаган Халиф ал-Гвейл бошчилигидаги радикал кучлар тузган ҳукумат назорат ўрнатган бўлса, мамлакат шарқида, Тобрук шаҳри ва унинг атрофида Абдулла Абдураҳмон ат-Таний бошчилигида Ливиянинг "шарқий ҳукумати" мавжуд.

Шу йилнинг март ойида БМТ ҳомийлигида Ливияда Миллий бирлик ҳукумати тузилди. Шу ойнинг ўзида Триполидаги ҳарбий-денгиз базасида Вазирлар Маҳкамасининг бир неча аъзолари бўлишди. Лекин улар мамлакатдаги кўпчиликнинг қўллаб-қувватловига эриша олмади.