Халқаро олимлар гуруҳи "саратонга қарши универсал вакцина ишлаб чиқишга яқин". Бу ҳақида Australian газетаси хабар берди.

Унга кўра, ишлаб чиқилаётган препарат барча саратон касалликларига нисбатан самарали бўлади.

"Биз биринчи маротаба нанопарчаларни қўллаб венага юбориладиган вакцинани яратишга муваффақ бўлдик", - деди газетага берган интервьюсида илмий гуруҳ раҳбари, Угур Сахин номидаги саратон касалликларини ўрганувчи Майнц университети директори Иоанн Гутенберг. 

Олимнинг хабар беришича, препарат касалликнинг олдини олувчи эмас, уни даволовчи характерга эга. Унинг сўзларига кўра, вакцина меланомага чалинган сичқонларда ва бир неча кишиларда синовдан ўтказилиб, умидли натижа берди. Бироқ  вакцинанинг саратонга чалинган беморларга нисбатан таъсирига доир сўнгги натижалар тахминан бир йилдан кейин маълум бўлади. Бундан кейин тадқиқотчилар беморларда янада кенг миқёсли синов ўтказишни режалаштиришди. Угур Сахиннинг айтишича, препаратни "тахминан беш йилдан кейин" тиббиётда қўллаш мумкин бўлади.