Олмаота шаҳри микротуманларидан биридаги тўққиз қаватли уйнинг эгилиб қийшайиб қолиши туфайли унда истиқомат қилувчи 208 нафар киши хавфсиз жойларга кўчирилди, деб хабар қилган РИА Новости агентлиги Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакили Руслан Иманкуловга асосланган ҳолда. 

Маълум бўлишича, бино ер чўкиши сабаб қийшайиб қолган. 

Уйда яшовчилар пайшанбага ўтар кечаси фуқаролардан бири кўп қаватли уйнинг эгилишини сезиб қолгач, кўчирила бошланган. 

"Ер чўкиши ва уйнинг бироз қийшайиши кузатилмоқда. Айни вақтда барча фавқулодда хизматлар жалб этилган, улар тунбўйи навбатчилик қилишди. Навбатчилик махсус кўрсатма бўлгунча давом эттирилади", — деган Қозоғистон фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакили. 

Кўчирилганларнинг 90дан ортиғи меҳмонхоналарга жойлаштирилган, қолганлари қариндошлариникида қолишни маъқул кўрган.