Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) аъзоларининг бугун Венада бўлиб ўтган йиғилишида ҳам нефть олиш ҳажмини музлатиш бўйича келишувга эришилмади. Бу ҳақда Reuters агентлиги учрашув қатнашчиларидан бирига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

"ОПЕК давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини ҳозирги ҳолатида сақлаб туриш бўйича сиёсатни ўзгартиришга келиша олишмади", дейилган хабарда.

Бугунги йиғилишда нефть олиш ҳажмининг энг юқори даражасини ҳозирги кунига 30 млн баррелдан анча юқорироқ ўрнатиш бўйича келишувга эришиш кутилаётганди.

Эрон нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришга ваъда беришдан бош тортди