Янги қулайликларга эга «Qorasaroy» турар-жой мажмуаси «Bauraum Group» компаниясининг Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги илк лойиҳаси ҳисобланади. Ушбу турар-жой мажмуаси 15та етти қаватли бинони ўз ичига олади. Улар шарқона усулда бунёд этилган бўлиб, бинолар марказида фаввора ўрнатилган. Сайр этиш ҳамда вилосипед йўлаклари эса одамлар кайфиятини кўтаришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, турар-жой биноларида бир хоналидан тортиб, тўрт хоналигача уйлар мавжуд бўлиб, уларнинг майдони 57 кв метрдан, 136 кв метргачани ташкил этади.

Табиийки нархлар билан қизиқяпсиз

«Qorasaroy» турар-жой комплексидаги уйлар нархи 1 кв метри — 3 600 000 сўмдан, 4 200 000 сўмгача бўлиб, қаватлар жойлашувига қараб ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 100 фоиз тўлиқ тўлов вақтида 10 фоизлик чегирма қилиб берилади. Тўловлар исталган кўринишда амалга оширилади. Бундан ташқари, тўловларни амалга ошириш учун қуйидаги қулайликлардан фойдаланиш мумкин:

— Бошланғич тўлов сифатида уй нархининг 25 фоизи тўланади;
— Қолган тўловлар эса 6 ой ичида тўлаб берилади;
— Тўловлар фоизсиз амалга оширилади.

Сиз, шунингдек, мажмуадаги хонадонларни ипотека кредити эвазига ҳам олсангиз бўлади. Ўзбекистондаги қатор банклар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, бу сизга 10 йил муддатга ипотека кредити эвазига мазкур мажмуадан хонадон олишингизга имконият беради. Бунинг учун бошланғич 25 фоиз тўловни амалга оширасиз ва йиллик 15 фоиз тўловни амалга ошириб борасиз.

Йиллик фоиз ставкаси олдиндан амалга оширилган бадал тўлов миқдорига қараб ўзгаради.

«Bauraum Group» компанияси эса сизнинг хоҳиш ва истакларингизга кўра, хонадонингизни таъмирдан ўтказиб беради. Хизмат ҳақи таъмирда ишлатиладиган материаллар ҳамда бажарилган ишга қараб белгиланади.

Турар-жой мажмуасининг бошқа мажмуалардан фарқи унинг аввало қулай жойда бунёд этилгани, ҳудудларининг муҳофаза қилингани, кўнгилочар инфратузилмаси (дўконлар, кафе, минибанк, болалар кўнгилочар маркази), автотураргоҳ ҳамда "яшил ҳудудлар"нинг мавжудлигидадир.

Бинолар қурилишида юқори сифатли қурилиш материалларидан фойдаланилган бўлиб, улар юқори стандартларга тўла жавоб беради.

«Qorasaroy» турар-жой мажмуаси – бу ҳаётнинг янги сифати!

Батафсил маълумот компания сайтида берилган: bauraumgroup.uz
Шунингдек, уларни қуйидаги ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиш мумкин:
Facebook — facebook.com/bauraumgroup
Instagram — instagram.com/bauraumgroup

Телефон: +998(71) 113-4444

Реклама ҳуқуқи асосида.