ОПЕК давлатлари 2 июндаги йиғилишда нефть олиш ҳажмини музлатиш масаласини кўриб чиқади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Бу ҳақда бирваракайига ОПЕКдаги 4 та манба маълум қилди.

Таъкидланишича, музлатиш масаласи бўйича келишувга келинса, бу ОПЕК давлатлари ўртасида йирик муросага келиш бўлади.

Учта манбанинг айтишича, нефть олиш ҳажмининг энг юқори даражасини ҳозирги кунига 30 млн баррелдан анча юқорироқ ўрнатиш лозим, бироқ якуний рақам узоқ музокараларни талаб қилиши мумкин.

Аввалроқ Россия энергетика вазири Александр Новак Венада июнда ўтадиган ОПЕК саммитида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмаётганини маълум қилганди.