Россия президенти Владимир Путин Россияга шахсий фойдаланиш учун кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларга эга дориларни фақатгина шифокор белгилаганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлганда олиб кириш мумкин бўлган қонунни имзолади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Агар дори жиноят қонунчилиги учун рўйхатга киритилган кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларга эга бўлса, бу дорининг аниқ одамга белгиланганини тасдиқловчи ҳужжатлар, уларнинг тасдиқланган нусхалари ёки тасдиқланган кўчирмалар бўлиши зарур.

Хорижий тилдаги тасдиқловчи ҳужжатларга уларнинг нотариус томондан тасдиқланган таржимаси илова қилиниши лозим. 

Аввалроқ Россия Давлат думаси Россияга шифокор рецептисиз шахсий фойдаланиш учун дориларни олиб киришни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилганди.