27 май куни Motherboard нашри Facebook’ ижтимоий тармоғининг Шимолий Кореяда клонлаштирилган нусхаси пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эди. Орадан бир неча соат вақт ўтиб, ушбу ижтимоий тармоқ исм ва паролнинг оддийлиги сабаб осон ишдан чиқарилган.

Шотландиялик 18 ёшли Эндрю МакКин исм ёзиладиган жойга «admin» ва пароль ёзиладиган жойга «password» деб ёзиб, сайтни бутунлай назорат қилишни берувчи рухсатга эга бўлган, деб хабар бермоқда Motherboard. Айни дамда «Facebook клони» ишламаяпти.