Суриянинг Алеппо шаҳрида жангарилар ўқидан оёғи яраланган ўн яшар Сидра Заарур тиббий бригада томонидан Ил-76 ҳарбий-транспорт самолётида Москвага келтирилди. Бу ҳақда Россия ҳарбий вазирлиги матубот хизмати хабар бермоқда.

“2016 йилнинг 1 июнь куни Сидра Заарур барча тиббий жиҳозлар билан таъминланган Ил-76 ҳарбий-транспорт авиацияси ёрдамида Москвага келтирилди... Заарур Россия болалар шифохонасига ётқизилган. Бу ерда у даволанади ва шифо курсларидан ўтади”, - дейилади маълумотда.

Яна шуни маълум қилишдики, қизчани Россиядаги шифохоналардан бирида даволанишини унинг ота-онаси илтимос қилган.