Туркия бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмуш Германия парламенти томонидан арманлар геноциди тан олинганига муносабатини билдириб ўтди. У бу қарорни "тарихий хато" сифатида баҳолаган.

Бугун бундестаг Усмонлилар империяси даврида қарийб 2 миллион арманнинг ўлдириб юборилганини тан олишни билдирадиган "1915–1916 йилларда Усмонли салтанатида арманилар ва бошқа христиан камчиликларнинг геноциди хотирасига" номли резолюцияни қабул қилди.

Арманистонда бу қарор катта хурсандчилик билан кутиб олинди.

Туркия эса Германиядаги элчисини Анқарага маслаҳатлашув учун чақириб олди.