Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалий мамлакат бош вазири Владимир Гройсманнинг Америка қўшма штатларига иш юзасидан ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақида "Интерфакс" хабар берди. 

"Биз шу июнь ойининг ўртасида бош вазир бошчилигидаги делегациянинг АҚШга ташрифини кутмоқдамиз", - деди элчи. 

Чалийнинг аниқлик киритишича, бош вазир АҚШга ташриф буюришга фақат маълум бир ўзгаришлардан кейин рози бўлган. 

Бундан аввал Валерий Чалий АҚШ президенти Барак Обама учувчи Надежда Савченконинг Украинага қайтарилишида жуда муҳим ўрин тутганини хабар қилган эди. 25 май куни украиналик учувчи Надежда Савченко ватанига қайтарилган.