«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Сочи шаҳрига амалга оширадиган парвозлари сонини яна биттага кўпайтирмоқда, деб хабар қилмоқда авиакомпания матбуот хизмати. 

Хабарларга кўра, иккинчи рейс 2016 йил 19 июлидан 16 августигача қулай А-320 аэробусларида сешанба кунлари амалга оширилади. Самолёт Тошкентдан эрталабки 7:00да учиб, Сочига 8:55да қўнади. 

Орт йўналишга Сочидан 10:25 да парвоз этиб, Тошкент аэропортига 15:50 да қўнади.