Ливия Олий суди хабарига кўра, Муаммар Қаззофий тузумида вазир лавозимларини эгаллаган 6 киши, апелляция судигача қамоқдан чиқарилади. Улар, Ливиянинг собиқ етакчисига қарши халқ исёнини бостиришда айбланмоқда, деб хабар қилади AFP.

Триполидаги бош прокурор идораси вакили Соддиқ Ас-Сурнинг сўзларига кўра, адвокатларнинг илтимоси билан "ёш ва соғлиғи билан боғлиқ сабаблар туфайли" собиқ ҳукумат аъзоларига нисбатан суд жараёни номаълум муддатга қолдирилган эди. 

"Эндиликда, суднинг янги қарори мамлакат пойтахтидаги ахлоқ тузатиш марказига юборилади", - деб қўшимча қилган Ас-Сур.

Муаммар Қаззофийнинг олти вазири 2015 йил 28 июлдаги маҳкамада 5 йилдан умрбод қамоқ жазосигача маҳкум этилган эди. Умуман, ўшанда 36 кишига нисбатан айблов хулосаси эълон қилинган, Ливия собиқ раҳбарининг ўғли Сайф Ал-Ислом ўлим жазосига ҳукм этилганди.