АҚШ давлат департаментининг расмий вакили Марк Тонер Америка ҳукумати Украина конституциясининг адлия нуқтаи назаридан ўзгарганлигини олқишлади. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали хабар бермоқда.

«Украинадан яхши янгилик. Биз Украина Олий Радасини конституцияни ўзгартиргани ҳамда қонунчиликнинг амалга оширила бошлаётгани, суд тизими мустақиллигини таъминланаётгани билан табриклаймиз. Буларнинг бари ўта самарали ва масъулиятли ишлардир», — деди Тонер.

Унинг таъкидлашича, конституциянинг ўзгариши “мамлакатда коррупцияга қарши курашиш учун муҳим қадамлардан” бири бўлган.