Қозоғистон пойтахти Олмаота шаҳридаги "Алгабас" микротуманидаги авария ҳолатидаги уйдан шошилинч равишда кўчирилган фуқаролар митинг ўтказишди. 

Улар шаҳар ҳокимиятидан тураржой масаласини тезроқ ҳал этиш ва қимматбаҳо буюмлари ва кийимларини олиш учун хонадонларга қўйишни талаб қилишган. 

Бугунги кунгача улар хонадонларига қўйилмагани хабар қилинмоқда. Эндиликда бу кишиларга 2-3 нафардан бўлиб уйларига кириб чиқиши учун рухсат берилди. 

Ҳокимият вакиллари пудратчилар томонидан қурилган барча кўпқаватли уйлар хавфсизлиги кўздан кечирилишини билдиришган. 

Бундан ташқари, "Алгабас" микротуманидаги авария ҳолатидаги уй ҳокимият қарорига кўра бузилади.

Олмаотада 9 қаватли уйнинг эгилиб қийшайиши туфайли 200дан ортиқ киши кўчирилди