Япония ҳукумати жорий йилнинг апрель ойида Норвегияда ҳалокатга учраган Airbus Н225 вертолётини мамлакат бўйлаб учишини тақиқлади. Бу ҳақда “Киодо” агентлиги хабар бермоқда.

29 апрель куни ҳалокатга учраган вертолёт қурбонлари сони 13 кишини ташкил этганди. Фожиа техник сабабларга кўра, рўй берган эди.

Япония ер ва транспорт вазирлигининг маълум қилишича, худди шундай вертолётлардан Токио соҳил қўриқлаш ҳамда ўт ўчириш хизмати фойдаланади. Уларнинг парвозини тақиқланиши авиация хавфсизлиги бўйича Европа агентлигининг Airbus H225 LP ва AS332 L2 Super Puma вертолётларидан фойдланишни тақиқлаш билан боғлиқ.