Британиянинг Солфорд шаҳрида истиқомат қилиб келаётган фуқаро янги фуқаролик паспортидаги суратида  Адольфа Гитлерга ўхшаб қолди, деб ёзмоқда BBC.
Бу ҳақда Стюарт Бойд (Stuart Boyd) исмли бу шахснинг ўзи ҳам  паспортини суратга олиб, фейсбукдаги саҳифаси орқали илова қилди. 

Сурат остида эса 50 ёшга тўлганидан сўнг паспортини алмаштирганлиги, фуқаролигини тасдиқловчи ушбу ҳужжатни қўлига олгач, омадсиз қорамтир суратидан норози бўлганлиги ҳақидаги изоҳларни ёзиб қолдирди. 

Суратда ўз мўйлаби ва Гитлер мўйлаби ўртасида ғалати ўхшашликни пайқаб қолган фуқаро маҳаллий рўйхатдан ўтказиш бўлимига шикоят билан мурожаат қилди, деб ёзади The Mirror. 

Рўйхатга олиш бўлими ходимларидан бири Бойддан узр сўраб, ҳужжатни қайтаришини илтимос қилди ва муассаса ҳужжатни бепул алмаштириб беришга ваъда беради. 

Акс ҳолда Бойд ушбу ҳужжатни ўзи билан  билан ўн йил давомида олиб юриши мумкин эди.