Буюк Британияда 2 июнда бир томонида мамлакатнинг собиқ бош вазири Уинстон Черчилл, иккинчи томонида қиролича Елизавета II тасвири туширилган 5 фунт стерлинг қийматдаги пластик банкноталар қандай кўринишда бўлиши намойиш қилинди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги. 

Англия банки бошқарувчиси Марк Карнининг айтишича, янги банкноталар барча таъсирларга бардошли ва тоза ҳамда пухтароқ бўлади.

"Полимер банкноталар уларга бордо томизилиши, ёниб турган кул тушиши, ит ғажиши ёки кир ювиш машинасида ювиб юборилишга ҳам чидамли бўлади", деб айтди Карни.

Маълум қилинишича, янги банкноталар 13 сентябрдан муомалага киритилади.

Аввал маълум қилингандек, инглиз ёзувчиси Жейн Остин тасвири туширилган 10 фунт стерлинглик банкноталар 2017 йилдан аввал муомалага киритилмайди. Шунингдек, 2020 йилгача рассом Уильям Тернер портрети бўлган 20 фунт стерлинглик банкноталар чиқарилади.

Ҳозирда амалда бўлган, жамоат арбоби Элизабет Фрай портрети тасвирланган 5 фунт стерлинглик қоғоз пуллар 2017 йил майигача қонуний тўлов воситаси бўлиб қолади. Ушбу муддат тугагач, уларни Буюк Британия Марказий банкида алмаштиришга тўғри келади.