«Барселона» ҳимоячиси Дани Алвес жамоадан кетиши эълон қилинганидан кейин жамоа мухлислари билан хайрлашди

«Мен фаолиятимни янги жамоада давом эттиришга қарор қилганим ҳақида билишингизни истайман. Мен видолашмайман. Ҳозир кетяпман, аммо ҳали қайтаман, чунки мен бу жамоанинг ашаддий мухлисиман.

Бир ойдан кейин «Барселона»га ўтганимга 8 йил тўлади. Биринчи кундан сўнгги кунга қадар футболдан мароқландим. Менинг омадим бор экан», – дея ёзган Алвес ўз инстаграмида. 

«Барселона» 2 июнь куни Алвеснинг жамоадан кетишини маълум қилганди ва унга ўтган вақт давомидаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирганди.

Кейинроқ ОАВда у «Ювентус» билан шартнома имзолагани тўғрисида хабар берилди.