Италия ОАВ маълумотларига кўра, "Барселона" клуби ҳимоячиси Дани Алвес Туриннинг "Ювентус" клубига ўтди.

Calciomercato ва Corriere dello Sport нашрларининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи "кекса синьора" билан икки йиллик шартнома имзолаган. Шартномада уни яна бир мавсумга узайтириш мумкинлиги кўрсатилган.

Алвеснинг "Барса" билан шартномасига қарамасдан, у 5 июнгача эркин агент сифатида кетиш имконига эга эди ва у бундан фойдаланди.

Трансфер ҳақида яқин орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Охирги лаҳзада Алвесга "ПСЖ" ва "МЮ" ҳам қизиқиш билдирган, бироқ футболчи "Ювентус" таклифини қабул қилди.