Bloomberg мантазам равишда янгиланиб турадиган "Дунёнинг энг бой кишилари" рўйхатини намойиш қилиб, унга 200 нафар миллиардернинг номини киритди. 

Шарафли 1-ўрин Американинг Microsoft компанияси асосчиларидан бири Билл Гейтсга насиб этди.

Ундан кейинги 2-ўринни 77та мамлакатда ўз дўконларига эга бўлган Inditex компаниясининг асосчиси ва собиқ президенти Амансио Ортега эгаллади.

"Дунёнинг энг бой кишилари" рўйхатидаги учликни "омахалик сеҳргар" номини олган Уоррен Баффет ёпади.  

Amazon.com интернет компаниясининг асосчиси ва раҳбари Жефф Безос рўйхатнинг 4-ўринда қайд этилган. 5- ва 6- ўринлар ака-ука Чарльз ва Дэвид Кочга насиб этди. 

7- ўринни Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг эгаллаган. 8- ўринни келиб чиқиши араб бўлган мексикалик Карлос Слим забт этди. 9- поғонада Oracle лойиҳаси эгаси Ларри Эллисон, 10- ўриндан швециялик тадбиркор, IKEA асосчиси Ингвар Кэмпбрад жой олди. 

Алишер Усмонов пиллапоянинг 92-поғонасида.