Самолёт орқали амалга оширилувчи Лондон - Мельбурн икки томонлама йўналишли чипта 111,2 минг Австралия доллари (80,5 минг доллар)ни ташкил қилиб, у бугунги кунда дунёдаги энг қиммат чипта ҳисобланади. Уни Etihad Airways авиакомпанияси сотувга қўймоқда. Бу ҳақида Daily Mail газетаси хабар берди

"Ким бу гигант суммани тўласа, авиалайнер бортида уч хонали номер билан бирга ёрдамчи ходим ва ошпаз хизматлари ҳам тақдим этилади", - дея таъкидлайди манба. 

Меҳмонхона, икки ўринли кроватга эга ётоқхона ва ювиниш хонаси йўловчи ихтиёрига топширилади. Номерда иккита телевизор бор. 

Парвоз Airbus A380-800 авиалайнерида амалга оширилиши режалаштирилмоқда. 

Бундан аввалги энг қиммат чипта Нью-Йорк - Мумбаи икки томонлама йўналишига белгиланган бўлиб, унинг баҳоси 105 минг Австралия доллари (75,9 минг доллар)ни ташкил қилган.