ФИФА вакиллари ташкилот президенти Жанни Инфантинога нисбатан суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади

Аввалроқ Welt am Sonntag газетаси Инфантинонинг кўрсатмасига биноан ФИФАнинг 9-10 май кунлари бўлиб ўтган ижроқўм йиғилиши протоколи (видеоёзув) йўқ қилингани ҳақида хабар берганди.

Мазкур иши туфайли ФИФА раҳбари ўз лавозимидан 90 кунга четлатилиши мумкинлиги ҳақида айтилганди. 

«Жаноб Инфантинога нисбатан ҳеч қандай суриштирув ишлари олиб борилмаётганини таъкидлашимиз лозим», – дея таъкидлади ФИФА этика қўмитаси вакили.

Инфантино шу йилнинг 26 февраль куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари конгрессда ФИФА президенти этиб сайланганди.