«Миллий фронт» партияси етакчиси, Миллий йиғилиш (Франция парламенти) депутати Марион Марешаль Ле Пен (партия асосчиси Жан-Мари Ле Пеннинг қизи – изоҳ таҳририятники) Карим Бензема томонидан ўзининг терма жамоа сафида Евро-2016 ўйинларида иштирок этмаслиги ирқчилик ҳаракати экани айтилган чиқишга муносабатини билдирди.

«Бензема бизнинг юртимизда дунёга келган ва вояга етган, Франция фуқароси сифатида бадавлат одамга айланган. Ҳозир эса у барчасига тупурмоқда. Бу яхши эмас.

«Менинг ватаним Жазоир, Франция – шунчаки спорт учун». Агар у бу ерда ўзини бахтсиз ҳис қилаётган бўлса,  уни қўйиб юбориш керак, борсин, «ўз ватани»да ўйнасин», – дея ёзган Ле Пен ўз твиттерида.