Германиянинг минтақавий жамоаларидан бири — Оберхаузеннинг «Рот-Вайсс» клуби Златан Ибраҳимовичга ноодатий таклиф билан чиқди.

Жамоа сайтида футболчи жамоанинг таклифини қабул қилса, Оберхаузен конституцион монархияга айлантирилиб, Ибраҳимович шаҳар қироли этиб эълон қилиниши айтилган

Бундан ташқари, маҳаллий пиво ишлаб чиқарувчи компания — Koenig Pilsenet ўз номини Ibrahimovic Pilsener'га ўзгартиришга ваъда берган.

1983 йилда ёпилиб кетган бассейн эса, Ибраҳимович клуб таклифини қабул қилса, қайта очилишга тайёрлигини маълум қилган.