1 июнда Германияда бошланган сув тошқини оқибатида қурбонлар сони 10 нафарга етди, дея хабар беради Ассошиэйтед Пресс. 

Бир оз аввал эса Зимбах-на-Инне шаҳри, Австралия чегарасига яқин Бавария ҳудудида 3 нафар инсон қурбон бўлганлиги ҳақида хабар берилганди. 
 
Қутқарувчилар сув сатҳи пасайгандагина қурбонларни қутқариб олишга муваффақ бўлмоқда. Чоршанба куни фавқулотда хизмат ходимлари 65 ёшли эркакнинг жасадини Зимбах-на-Иннедаги ҳудуддан топиб олган. 

Шундай қилиб Бавария ғарбида жойлашган Баден-Вюртемберг ҳудудидаги қурбонлар билан ҳисоблаганда Германиядаги сув тошқинидан ҳалок бўлганлар сони 10 нафарни ташкил этди. 
Бир оз аввал табиий офатдан жабр кўрган 9 мингга яқин инсон электр қувватисиз қолиб кетганини маълум бўлган эди.