"Манчестер Сити"нинг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа раҳбариятини испаниялик ярим ҳимоячи Хесус Навасни сотмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Marca нашрининг ёзишича, 30 ёшли бу футболчи ёзги трансферлар вақтида "Севилья"га қайтишни мўлжаллаган ва "шаҳарликлар" жамоаси раҳбарияти ҳам шартномаси муддати 2017 йили якунланадиган бу футболчининг истагига эътироз билдирмаган.

Лекин бу вазиятга Гвардиола аралашган ва Наваснинг янги мавсумда ўзига керакли футболчи эканини билдирган.