2 июнь куни Қамчиқ довонида навбатдаги ЙТҲ қайд этилди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳида фотохабар қолдирилган.

Маълум бўлишича, оқ рангдаги Nexia автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган.

Гувоҳларнинг айтишича, фалокатдан олдин автомобилнинг тезлиги у қадар юқори бўлмаган. Ҳодисага йўлнинг ёмғир туфайли ноқулай ҳолатга келгани сабаб бўлган ва ҳайдовчи тормозни боса олмаган ва автомобиль сирпаниб, ағдарилган. Автомобилни йўлдан ўтаётган бошқа автомобилларнинг ҳайдовчилари ёрдами билан тўғри ҳолатга келтиришган.

Ушбу ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиларга шикаст етмаган.