Қатардаги ишчилар учун турар-жой мажмуида ёнғин содир бўлди. Бунинг натижасида 11 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳат олди. Бу ҳақида Gulf Times нашри хабар беради.

Хабар қилинишича, ўт ўчирувчиларнинг воқеа жойига қисқа муддат ичида етиб келгани қурбонлар сонини камайтиришга ёрдам берган. 

Ҳалок бўлганларнинг танаси Ҳамад шаҳридаги касалхона моргига жўнатилган, жабрланганлар эса шифохонага ётқизилган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ошкор этилмаган.  

Маълумотларга кўра, бинода 100дан ортиқ ишчи яшаган. Ёнғиннинг янада аланга олишини бартараф этишда фуқаролик мудофааси ва полиция ходимларини иштирок этган.