АҚШнинг Колорадо штатида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари таркибига кирувчи пилотаж гуруҳининг Thunderbirds ("Бўронқушлар") самолёти фалокатга учради.

KKTV телеканали маълумотларига кўра, самолёт учувчиси катапульта қилиб, ерга парашютда тушган. У жароҳат олмаган. Колорадо-Спрингс яқинида содир бўлган фалокат жойидан олинган суратларда самолёт ўтлоқда жиддий шикастларсиз ётганини кўриш мумкин.

АҚШ ҲҲК Академиясининг дастлабки маълумотларига кўра, фалокатга самолёт двигателининг ишламай қолгани сабаб бўлган бўлиши мумкин, деб ёзмоқда The Gazette- Colorado Springs нашри.

Самолёт академия битирувчилари шарафига намойиш парвозида иштирок этган. Тадбирда, шунингдек, АҚШ президенти Барак Обама ҳам бўлган.