Кузбассдаги Заречная конида ёнғин чиққан. Маълум қилинишича, 100 метр чуқурлик остидаги трансформатор станцияси ёниб кетган.

Ёнғин вақтида ер тагида 100 нафардан зиёд кончи бўлган, улардан фақатгина 25 нафарини тепага олиб чиқишга улгурилган. Уларнинг тўрт нафари ис газидан захарлангани учун тиббий муолажадан ўтган.

ОАВнинг хабар беришича кон ичига ҳалокат кўламини аниқлаш ва қолиб кетганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида махсус гуруҳ вакиллари тушиб кетишган.