Германия терма жамоаси дарвозабонларидан бири Рон-Роберт Цилер расман «Лестер» жамоаси аъзосига айланди.

Инглиз клуби Германия терма жамоаси сафида 2014 йили ЖЧда ғолиб бўлган  26 ёшли бу дарвозабон билан 2020 йилнинг июнига қадар шартнома тузган.

Трансфер қиймати ва футболчининг янги жамоасидаги маоши миқдори ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган.

«Лестер» Циглер учун «Ганновер»га 3,5 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар берилганди.