Литвада анъанавий тарзда ўтказилувчи чақалоқлар пойгаси ташкил этилди. Унда калитларнинг жажжи ишқибози Камилис Дамбраускас ғолиб бўлди, деб хабар беради Reuters.                                                                                                     

10 ойлик чақалоқ беш метрли масофани босиб ўтиши учун 11 сония вақт сарфлади.

Мусоақада 25 болакай иштирок этди. Уларнинг финиш чизиғигача етиб келишига ёрдам бериш учун оналар турли буюмлардан фойдаланишди.  Масалан, чақалоқларнинг эътиборини масофавий бошқарув пульти, мобиль телефонлар, сут идишлари, ҳаво шарлари, юмшоқ ўйинчоқлар ёрдамида жалб қилишга ҳараркат қилишди.                                                                                                    

«Биз уйда кўп машқ қилдик. Дамбраускас кўпроқ нимага аҳамият бераётганига эътибор бердик ва уни жалб этишда калитдан фойдаланишга қарор қилдик», — дейди ғолиб чақалоқнинг онаси.

Мазкур пойга Литвада 17 маротаба ўтказилди.