Ливиянинг ғарбий қирғоқларида Ўрта Ер денгизини кесиб ўтишга уриниш чоғида ҳалок бўлган 100 нафардан зиёд қочқиннинг жасади топилган. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Ливия ҳарбий денгиз кучлари вакилининг маълум қилишича, сувдан 104 жасад олиб чиқилган. Қурбонлар сони янада ошиши мумкин.

Маълум бўлишича, улар чиқиб олган қайиқда кўпи билан 125 нафар киши сиғиши мумкин бўлган.

Аввалроқ қурбонлар сони 25 нафар экани ҳақида хабар берилганди.