Ливиянинг Зувара порт шаҳрида, Ўрта Ер денгизи қирғоғида 85 муҳожир жасади топилди. Бундан аввал 25 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Аниқ маълумотларни "Қизил яримой" халқаро ташкилоти расмий вакили тақдим қилди.

Унинг айтишича, жасади қирғоққа чиқариб ташланган муҳожирларнинг катта қисми Африканинг Саҳро Кабир чўлидан жанубда жойлашган ҳудудларидан келган одамлар бўлган.

Аввалроқ ОАВ миграция муассасаларига иқтибос келтирган ҳолда, йил бошидан бери Ўрта Ер денгизида 2,5 мингдан кўпроқ қочқин чўкиб кетганини маълум қилганди.