Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Алишер Навоий: қомусий луғат” китобининг тақдимоти ўтказилди. Унда олимлар, ёзувчи ва шоирлар, адабиёт ихлосмандлари иштирок этди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

«Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти томонидан нашр этилган икки жилдли ушбу қомусий луғат ҳам ана шундай изланишлар натижасидир. Унда Алишер Навоий ҳаёти, асарлари, поэтикаси, образлар олами, устозлари ва замондошлари ҳақида мухтасар маълумотлар берилган.

Луғатда мақолаларнинг номлари, истилоҳлар қисқа ва лўнда, тушунарли шаклда берилган. Тадқиқот мазмун-моҳиятини белгилашда миллий қомусчилик ва жаҳон тажрибасидан фойдаланилган. 

Тақдимотда Навоий ижодида маърифат талқини, бадиий матн ва нашр муаммолари, устоз-шогирд муносабатлари, алломанинг асарларига бағишланган мавзуларда маърузалар тингланди.