Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Камолот”да меҳмонда” лойиҳаси доирасида Александр Сергеевич Пушкин ижодига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Сирожиддин Саййид, филология фанлари номзоди Камола Бобожонова, журналист ва шоир Рустам Мирвоҳид, иқтидорли ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Онлайн мулоқот давомида республиканинг барча ҳудудларидан интернет тармоқлари орқали келиб тушган кўплаб саволларга меҳмонлар томонидан тегишли жавоб берилди.

Нафосат Зафарова