Польша Россия билан муносабатлар таранглашгани муносабати билан 35 кишидан иборат кўнгиллилар қўшини йиғиш қарори ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Spiegel Online нашри Польша Мудофаа вазирлиги вакили Гжегож Кваснякка асосланиб хабар берган.

Мудофаа мақсадидаги бундай бўлинмаларни шакллантириш шу йилнинг сентябрида бошланади. Мамлакат бош вазири Антони Мачаревич бу армияга ким қўмондонлик қилиши ҳам аниқ эканини айтган.

Deutsche Welle радиоси хабарига кўра, бундай бўлинмалар таркибига фуқаролар орасидан кўнгиллилар танлаб олиниб, ҳарбий тайёргарликдан ўтказилади.

Кўнгилли ҳарбийларга ҳар ойда 125 евро миқдорида маош тайин қилинади.

Украинадаги сиёсий инқироз бошлангач, Польшада кўплаб кишилар мустақил мудофаа отрядларига ёзилишни бошлаган. Ҳозирги кунда бундай бўлинмалар таркибида 12 мингга яқин кўнгилли бор.

Бундан олдинроқ, Польша НАТОдан ёрдам олиши ҳақида маълум бўлганди. Альянс батальонларидан бири мамлакат ҳудудига жойлаштиради, яна 3та батальон Болтиқ бўйидаги Эстония, Латвия ва Литвада жойлашади.

Бу батальонлардаги аскарларнинг умумий сони 4 минг аскардан иборат бўлади.

Бу борадаги ишлар НАТОнинг Варшавада 8-9 июль кунлари ўтказиладиган саммитида кўриб чиқилади.

7-17 июнь кунларида кўнгиллилар отряди илк марта НАТОнинг Польша ҳудудидаги ҳарбий манёврларида иштирок этади.