Украина президенти Пётр Порошенко матбуот-анжуманида Украина Россиянинг исталган ҳужумларини тўхтатишга етарлича кучга эгалигини айтди, деб хабар бермоқда "112 Украина".

"Россия Украина шарқи, тажовуз, ҳарбий ҳаракатлардан ўзининг энг янги қуроллари, радиоэлектрон кураш, алоқа воситалари, бизнинг артиллерия разведкамизни бузиб кириш воситаларини синаш полигони сифатида фойдаланмоқда", деб айтди Порошенко.

Унинг айтишича, Украина бу билан курашишни, "жумладан ўз ҳамкорлари ёрдамида", ўрганиб олган.

Порошенконинг таъкидлашича, шифрограмма яратилган, разведка кучайтирилган, ҳимоянинг кучайтирилган воситалари яратилган, техник жиҳозланиш яхшиланган.

"Биз украиналик ҳарбийлар ҳалок бўлишига йўл қўймаймиз ва шу билан бирга мен президент ва бош қўмондон сифатида Украина исталган ҳужумни, исталган Россия қўшинини тўхтатишга етарлича кучга эгалигини сизга таъкидлайман", деб айтди президент.