Россия президенти Владимир Путин ички ишлар вазирлигининг бир қатор юқори лавозимдаги ходимларини эгаллаб турган лавозимларидан бўшатди.

Тегишли фармон ҳуқуқий ахборот расмий порталида чоп этилди.

Ўз лавозимидан қуйидаги ходимлар озод этилди:
полиция генерал-майори Игорь Божков — Россия ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармаси Москва метрополитенидаги ишчи ишлар бошқармаси бошлиғи; 
полиция генерал-майори Александр Лебедев — ИИВнинг давлат ҳимоясида бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи; 
полиция генерал-майори Иван Бирник — ИИВ махсус вазифаларни бажарувчи ва авиация бўлинмалари фаолиятини таъминлаш бошқармаси бошлиғи;
полиция генерал-майори Игорь Митрофанов — ИИВнинг Томск вилояти бошқармаси бошлиғи;
полиция генерал-лейтенанти Юрий Томчак — ИИВнинг Омск вилояти бошқармаси бошлиғи.

Путин шунингдек бир қатор янги тайинлашларни амалга оширди. Полиция генерал-майори Сергей Бачурин ИИВнинг Шимолий Кавказ федерал округи бўйича бош бошқармаси бошлиғи, полиция генерал-лейтенанти Евгений Мартинов ИИВ бош инспектори, полиция полковниги Иван Горбунов ИИВ жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.