Олий Рада депутати Вадим Рабиновичнинг фикрича, украиналик учувчи Надежда Савченко Украинадаги сиёсий вазиятни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Унинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин "Украинада давлат тўнтариши амалга ошириш учун одамини киритди". Бу ҳақда "112 Украина" хабар тарқатган.

"Менимча, Савченко энди ҳеч нарса қилиб бўлмаслиги омили. Путин Украинада давлат тўнтарилиши юз бериши учун одам киритди", деган Рабинович.

У Савченко Украинага қайтиш учун аъло даражада тайёргарликдан ўтгани ҳақида сўзлаган.

"У 2 йил давомида очликда яшармишу, Киевда мутлақо соғлом ва юқори жисмоний ҳолатда пайдо бўлармиш. У сира ҳам озиб кетмаган. Унинг нотиқлик қобилияти ва саволларга жавоби тайёр бўлиши кишини ҳайрон қолдиради", дейди депутат.

У "Украинача сиёсат учувчининг қайтиши билан ўзгариб қолгани" ва "Украина сиёсатининг Маргарет Тетчери" пайдо бўлганини қайд этган.

Рабинович Савченко ўз атрофида "барча ватанпарварларни бирлаштириб" "Батькивщина" партияси етакчиси Юлия Тимошенко номзодини илгари суришини тахмин қилган.

Депутат Савченко билан иттифоқда бўлмаслигини билдирган.