«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фикрича, янги мавсум олдидан жамоа таркибини кучайтириш лозим. У «Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба мадридликлар жамоаси ўйинини кучайтиради, деб ҳисоблайди.

Бу борада клуб бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам Роналду билан ҳамфикр. Шу боис Роналду «Реал» президенти Флорентино Пересга мурожаат қилиб, Погбани сотиб олишни сўраган.

Погбани қўлга киритиш учун Европанинг бир нечта топ-клублари ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг орасида «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «ПСЖ» клублари бор.