Донда истиқомат қилувчи ота-оналар кўп ҳолларда фарзандларини ғайритабиий номлар билан аташади.  Аммо Ростов вилоятида Тутанхамон исмли қизча ва Делфин исмли болакай яшаб келмоқда.  Бу ҳақда Ростов-Дон шаҳридаги Киров ФХДЁси хабар қилди

ФХДЁ ходимларининг фикрига кўра,  бунақа экзотик исмларни кўпроқ ажнабий ота-оналар ўз фарзандларига қўймоқда.  Ростовнинг Дон шаҳрида Арин Аветян уч эгизак - икки ўғил, бир қизни дунёга келтирди. Эгизакларнинг бирини - Христос, иккинчисини - Георгиус, кейингисини Марина дея номладилар. Биринчи бўлиб ёруғ дунёга келган Христос бошқа эгизакларига қараганда йирикроқ  бўлиб, кўриниши жиҳатидан нафақат ростовликлар, балки ўз ота-онасидан ҳам биро оз фарқ қилади. 

Москвадаги оилаларнинг бирида дунёга келган қизалоққа эса Апрель, Вишня, Индия, ўғил болага - Каспер Ненаглядный (Каспер Суюкли), Саммерсет Оушен, Мононо Никита ва Будда-Александр дея ном қўйилди.

Аммо энг ноодатий исм бир неча йил аввал россиялик болакайга қўйилди. Бахтли ота-оналардан бири Воронин-Фроловда туғилган ўғил фарзандини ўзи туғилган ҳудуд номи билан қисқача БОЧ рВФ 260602 дея атай бошлади. Исмдаги рақамлар эса болакайнинг туғилган куни, йилини англатади. Тенгдошлари эса болакайни оддий - Боч дея чақиради.

Бугун Донда туғилган қизларга Виктория, София ва Мария, ўғил болаларга эса  Александр, Артем ва Владимир исмларини қўйиш урфга кирган.