Яқин истиқболда Россия валюта бозорида нархларнинг кескин ўзгариши юз беради – долларнинг курси 74 рублдан юқорироққа кўтарилиши мумкин. Тегишли маълумот "Альфа-банк"нинг таҳлилий шарҳида келтирилган.

Банкнинг етакчи таҳлилчиси Алан Казиевнинг айтишича, охирги 1-2 ой ичида доллар/рубль жуфтлиги 64,5-67 рубль атрофида барқарорлашди. Бу оралиқдан чиқиш савдонинг кейинги йўналишини белгилайди. "Йўналиш характерига келсак, у портловчи характерда бўлади", деб ҳисобламоқда Казиев.

Казиев бир доллар учун 67 рубль чегарасини эътибор билан кузатишга чақирмоқда. Бу чегара босиб ўтилгандан кейин, АҚШ долларини сотиб олиш мақбул бўлади.

2 июнда Москва биржасида доллар нархи 66,78 рублни, евро нархи 74,87 рублни ташкил қилди. Лондоннинг ICE биржасида Brent нефти 49,95 доллардан сотилмоқда.

1 июнда Сбербанкнинг инвестицион филиали – Sberbank CIB июнда рубль бир неча сабабларга кўра заифлашиши мумкинлигини маълум қилганди. Рублга таъсир қилувчи омиллар қаторида ОПЕК саммити (2 июнда бўлиб ўтди), Европа Марказий банки йиғилиши (2 июнда бўлиб ўтди) якунлари  ва АҚШ Федерал захира тизими раҳбари Жанет Йелленнинг чиқиши (6 июнга белгиланган) айтиб ўтилди.