Ёдингизда бўлса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон 9-10 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган яккахон концерт дастурида “Аскар онаси” номли қўшиқни куйлаганди. Ушбу қўшиқ Ватан учун жонини фидо қилган, уни ёт кўзлардан асраш ўз жонларини аямаган аскарлар хотирасига бағишланиб, унда марҳум аскар боласи ёди билан яшаётган  маъсума оналар мадҳ этилган. 

 Қўшиқ концертда тақдим этилган пайтдаёқ мухлисларга манзур бўлиб, ундаги мазмун мухлислар ва аскар фарзандли бор оналар қалбини ўртаб юборди. Яқинда ушбу қўшиқнинг радиотўлқинлар орқали премьераси бўлиб ўтди. 

Мазкур қўшиқни Kun.uz сайти ва youtube’даги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.