Германия бундестагининг 1915 йилда Усмонли империясининг 1,5 млн арман қатлиомини геноцид сифатида эътироф этиши, Туркия билан икки томонлама муносабатларни барбод қилиши мумкин, деб ёзмоқда Der Spiegel газетаси. 

Қайд этилишича, гап биринчи навбатда ҳарбий соҳага тегишлидир. Хусусан, "Торнадо" айғоқчи самолётларининг Туркия ҳудудида жойлаштирилиши ва Эгей денгизида муҳожирларни ноқонуний ташувчиларга нисбатан қўшма амалиётлар хавф остида остида қолади. ГФР мудофаа вазирлигининг фикрича, «аламзада» Туркия қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилиши ёки бутунлай чиппакка чиқариши мумкин. 

Нашрга кўра, 2 июнь кунги овоз бериш жараёнидан аввал, ГФР мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен Туркиянинг эҳтимолий жавоби хусусида юқори лавозимли ҳарбийлар билан фикр алмашган. Улар, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғаннинг характеридан келиб чиқиб, қарорнинг салбий оқибатларини эътиборга олиш доир хулоса қилинган. 

Нашрнинг ёдга олишича, Туркия ГФРнинг ИШИД жангариларга қарши курашда стратегик ҳамкори ҳисобланади. 

Немис айғоқчи-самолётлари Сурия ва Ироқ ҳудудларини фотосуратларга олиш учун бир неча ойдан бери Инжирлик авиабазасидан парвозларни амалга оширади. Гарчи икки ўртада, мазкур амалиётларга оид ҳеч қандай битим бўлмаса ҳам, Туркия бунга изн бериб келаётган эди. 

Бундан аввалроқ, Эрдўған Германия арманлар геноцидига оид резолюцияни қабул қилиши Туркия билан муносабатларга салбий таъсир этишидан огоҳлантирган эди.