Таиланд миллий парклар департаменти ходимлари, Канчанабури провинцияси Ват Па Луангта Буа "Йўлбарс ибодатхонаси"да олиб борган текширувлар натижасида, спиртли шиша идишларга солинган 30та йўлбарс болалари, мингдан ортиқ йўлбарс териси ва суюкларидан ясалган туморларни мусодара қилган. Таиланд миллий телевидениеси учинчи канали шу ҳақда маълум қилган. 

Канчанабури судининг мазкур ибодатхонада тинтув ўтказиш бўйича буйруғини олган Департамент ва полиция ходимлари, 1 июнь куни, монастир ошхонасининг музлатгичида ёш йўлбарсчаларнинг 40та нимталанмаган гўштини топишган эди. 

Бир кун ўтиб, ҳукумат вакиллари, ибодатхонадан чиқишда пикап машинасини тўхтатганида, катта ёшли йўлбарснинг иккита териси ва мингдан ортиқ тери ва суяклардан ясалган туморлари борлигини аниқлашганди. Машина ҳайдовчиси ва роҳиб қўлга олинган.

3 июнь, яъни жума куни ўтказилган тинтув чоғида эса, "Йўлбарс ибодатхонаси" беш кунлигида йирик спиртли идишларга солинган 30та йўлбарс боласи гўшти топилди.