АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Blue Angel пилотаж гуруҳининг F-18 самолёти Теннесси штатидаги Смирна шаҳри яқинида фалокатга учради.

Бу ҳақда маҳаллий KKTV11 News телеканали маълум қилди.  

WKRN News 2 телеканали маълумотларига кўра, фалокат оқибатида самолёт учувчиси ҳалок бўлган. 

Associated Press ахборот агентлигининг маҳаллий ҳокимиятга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, самолёт учувчиси катапульта қилишга улгура олмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ҳалок бўлган деб ҳисобланмоқда. Аҳоли орасида қурбонлар бўлмаган.