АҚШ қирувчи самолётлари Ўрта Ер денгизидаги авиация ташувчи кемадан ҳавога кўтарилиб, ИШИД позицияларига зарбалар берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, бу операция 2003 йилдан бери АҚШ ҳарбийларининг биринчи бундай операцияси бўлди.

АҚШ ҲДК раҳбарияти Ироқ ва Суриядаги жангарилар позициялари йўқ қилинган-йўқлиги ва айнан қандай нишонлар йўқ қилингани ҳақида ҳеч нарса айтамаган.  

АҚШ ҳарбий-денгиз флоти раҳбарияти бу қадам АҚШ ҳарбийларининг бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга ўтишда ҳам узлуксиз вазифаларни ўтказишга қодирлигини намойиш қилганини таъкидлаб ўтди.